2 Сентябр 2024 йил 1492

Давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги арафасида, Олтинчи минтақавий ҳудуд 2-сон ҳибсхонасида уч авлод учрашуви ўтказилди

Жумладан, ҳибсхонада Мустақиллик куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилиб, байрам дастурхони ташкил этилди. Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар Вазири маслахатчиси Оринбай Турдаков, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ветеранлар кенгаши бошлиғи Фархад Санкибаев ва нафақадаги 2-сон ТҲ ходими майор Сагатдин Канназаровлар таклиф этилиб, шахсий таркиб билан УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ ўтказилди ва тадбир давомида ходимлар ўзларининг қизиқтирган саволларига тегишли жавобларини олишди ҳамда ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Кураш федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими билан ҳамкорликда спортнинг “КУРАШ” тури бўйича мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада ҳибсхона ходимлари 66, 73 ва 81 кг вазндаги оғирликда ўзаро беллашишди. Кураш спорт мусобақаси халқаро кураш стандартлари асосида ташкил этилди. Ўтказилган мусобақалар якуний натижаси бўйича ғолиб бўлган ходимлар, хизмат фаолияти давомида ижобий натижаларга эришган ходимлар, фаол иштирокчилар ҳамда нафақадаги фахрли меҳмонлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тантанали равишда тақдирланди. Мустақиллик куни байрами тадбирида барча шахсий таркиб фаол иштирок этиб, улар ўртасида кўтаринки руҳда ташкил этилди

Text to speech