22 Сентябр 2025 йил
305
Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасига қаратилган топшириқларининг ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан тунги вақтда Қанликўл туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев дастлаб тунги хизматга бириктирилган ходимлар фаолияти билан танишиб, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудларнинг барқарорлигини таъминлаш, тунги пайтда йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан топшириқлар берди. Шунингдек, Қанликўл тумани тиббиёт бирлашмаси ва Қанликўл тумани 18-сонли мактаб биноларининг қўриқланиши ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилиб, хавфсизликни таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.