Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги биносида Ички ишлар вазирининг шахсий қабули ўтказилди
Жорий йилнинг 29 март куни Қорақалпоғистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги биносида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар
вазирининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди. Унда фуқаролар вазирга ўзларининг бузилган ҳуқуқлари, ички ишлар органларига оид, шунингдек, бошқа ҳаётий масалалари билан мурожаат қилди. Қабул давомида фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилиб, айримлари шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди. Шунингдек, мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтиришлар берилди. Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний ечим топиш учун иш юритувга олиниб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарур кўрсатма ва топшириқлар берилган ҳолда уларнинг ижроси назоратга олинди