28 Март 2024 йил 2177

“Дилларда Ватан мадҳи” шиори остида қўшиқ ва шеърият танловининг Беруний тумани босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024-йил 9-март кунидаги 85-сонли Фармойишига асосан 14-30 ёшли ёшлар ортасида “Дилларда Ватан мадҳи” шиори остида қўшиқ ва шеърият танловининг Беруний тумани босқичи ўтказилди. Бунда, ёшларнинг маданият, санъат ва бошқа ижодий соҳалардаги иқтидорларини намоён етишлари учун муносиб шароитлар яратиш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини камол топтириш, Она юрт тақдирига дахлдорлик ҳиси билан ёритилган, мазмунан теран, бадиий етук қўшиқ ва шеърият яратган ёшларни рағбатлантириш мақсадида қўшиқ ва шеърият танлови ташкил қилинди. Танловнинг туман босқичи кўтаринки руҳда ташкил қилинди.

Text to speech