Э Ъ Л О Н
Номзодлар ДИҚҚАТИГА
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифийишларвакадрларбилантаъминлашхизматитомонидан
2023 йилнинг 15 май кунидан 20 май кунлари оралиғида ички ишлар органларига номзод сифатида рўйхатга олинган олий маълумотга эга бўлган (олий таълим муассасаларини тамомлаган) номзодларни офицерлар таркибидаги лавозимларга қабул қилиш учун жорий йилнинг 5,6,7-июль кунлари Нукус шаҳри Турон стадионида дастлабки босқичнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича синовлар ўтказилишини маълум қиламиз:
Танловда иштирок этувчи номзодлар ўзлари билан тегишли ҳужжатлари (паспорт ёки идентификация ID-карта, диплом ва ҳарбий гувоҳнома асл нусхалари, доимий яшаш жойи бўйича ҳудудий поликлиникадан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати тўғрисида (Ф-086) маълумотнома) билан келиши керак;
Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларидаги сафдорлар таркибидаги лавозимларга ўтказиладиган танловлар бўйича қўшимча расмий телеграм канал t/me/qriim ва Веб сайт www.qriiv.uz орқали Ахборот бериб борилади.
☎️ Маълумот учун телефон рақами: (61) 229-93-36;