ЁШ ХОДИМЛАРНИНГ КАСБИЙ КЎНИКМА ВА МАҲОРАТЛАРИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА...
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 6-минтақавий ҳудуд 27-сон манзил колониясида хизмат қилаётган ёш ходимларни садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг касбий кўникма ва маҳоратларини юксалтириб бориш мақсадида, 2024 йилнинг 23 февраль куни Вазирликнинг Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Махсус отрядида малакали ходимлар томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди. Машғулотлар давомида ёш ходимларга Махсус отряд томонидан махсус операцияларни ўтказиш давомида фойдаланиладиган махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар ҳамда техникалар тўғрисида кўргазмали тарзда маълумотлар берилди, шунингдек портлаш хавфи бўлган предметларнинг турлари ҳамда улар аниқланганда ходимларнинг ҳаракатланиш тартиби ва хавфсизлик чоралари тўғрисида мутахассис ходимлар томонидан тушунчалар берилди. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядининг малакали ходими томонидан ўқ отар қуроллар, уларнинг тактик-техник хусусиятлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиблари тўғрисида маълумотлар берилди.Ўтказилган машғулотлар давомида ёш ходимлар ўзларига керакли бўлган маълумотларга эга бўлишиб, қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.