29 Январ 2024 йил 2914

Ҳеч мурожаат эътиборсиз қолмайди

Бугунги кунда юртимизда Инсон қадри учун тамойили асосида бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шу асосда жамиятимизда ҳеч бир шахснинг мурожаати эътиборсиз қолмасдан муаммолари ижобий ҳал қилиниб келинмоқда. 
2024 йил январь ойида Нукус шаҳрида жойлашган “Аёллар мурувват уйи”да даволанаётган шахсларнинг муаммолари ўрганилиб тегишли тартибда идентификацияловчи ID-картаси билан ҳужжатлаштирилди. Биометрик паспортларининг амал қилиш муддатлари тугаган 21 нафар шахснинг паспортлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сонли Фармонига асос, идентификация ID-карталари билан ҳужжатлаштирилди. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асос, ID-карталар бепул расмийлаштирилиб берилди

Text to speech