28 Сентябр 2023 йил 2300

Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда шахмат бўйича тренер ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳарбий хизматчилар учун ўқув машғулоти ва мусобақа ташкиллаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ХАХТБҚ қўмондонининг 2023 йил 18 июлдаги 30/1800 сонли “Шахматни оммавий ҳаракатга айлантириш” тўғрисидаги хизмат хати талабларини бажариш мақсадида, 2023 йил 28 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда шахмат бўйича тренер ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳарбий хизматчилар учун ўқув машғулоти ва мусобақа ташкиллаштирилди.

 «Шахмат» турнири ҳарбий хизматчиларни ақлини чархлаш, зеҳнини янада ўткир қилиш, қолаверса дунё қарашни ўзгартириш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ва улар ўртасида дўстона туйғуларни мустаҳкамлаш, ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат бўлиб, тадбир кўтаринки руҳда беллашувлар асосида ўтказилди.

Тадбир сўнгида мусобақада юқори натижа кўрсатган ҳарбий хизматчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, келгусида шахмат ва бошқа спорт турлари бўйича тўгарак ва мусобақаларни ташкиллаштириш бўйича ҳамкорлик ишларини давом эттиришга келишиб олинди.

 

Text to speech