10 Июн 2025 йил 391

"Ёшлар ойлиги" доирасида, Тахиатош тумани Ички ишлар бўлимида уч авлод учрашуви ташкиллаштирилди

Ички ишлар органларида ўтказилаётган "Ёшлар ойлиги" доирасида, Тахиатош тумани ИИБда 2025 йил 09 июнь куни ўтказилган "Маънавият ва маърифат" дарсида ИИО фахрийлари билан "Уч авлод учрашуви" ўтказилди. Учрашувда фахрийлар ички ишлар органлари тарихи ва бугуни, ўзларининг босиб ўтган хизмат йўллари ҳамда бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларига хизмат олиб боришлари учун ҳукуматимиз томонидан яратиб берилган муносиб шарт-шароитлар ҳақида гапириб ўтишди. Шунингдек, ҳар бир ходим хизмат фаолияти давомида ички ишлар органи ходими деган шарафли номга муносиб бўлишлиги, жамиятимизда инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича ишларни олиб бориш борасида ўзларининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда маслаҳатлар беришди.

Text to speech