29 Феврал 2024 йил 2899

Ёшларнинг муаммоларини ҳал этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2024 йил 12 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги белгиланган вазифалардан келиб чиқиб,Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 13 январь кунги 16-сонли буйруғи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 10-февраль кунги 45-сони   “ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш тартибини ташкил этиш тўғрисида”ги  буйруқлари талабларини ижро этиш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг бош инспектори полковник Фарход Жўраев ўзига бириктирилган Хўжайли тумани Суенли маҳалласида  яшовчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилиб, ҳар бир ёшлар билан суҳбатлар олиб борилди. Маҳалла еттилиги билан олиб борилган тадбирларда маҳалла ёшларининг хоҳиш истаклари асосида, уларнинг келгусида ўзлари танлаган олий ўқув билим юртига ўқишга кириш учун тайёргарлик кўришликларида  фан йўналиши бўйича қўшимча билим олишлари учун яратилаётган имтиёзлар, касб-ҳунарга ўргатиш, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олишга кўмаклашиш, субсидия ажратиш, касб-ҳунар ва тадбиркорлик ўқув марказларига юборишдик масалалари қонун доирасида таъминланиши бўйича таклиф ва тавсиялар кўриб чиқилди.Ёшларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда

Text to speech