19 Май 2021 йил 788

Элликқалъа туманида  сайёр қабул ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан суд-ҳуқук масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикасининг жорий йилнинг 19 май куни,  Элликқалъа туманида  Тўрткўл Беруний ва Элликқалъа туманлари аҳолиси учун ўтказилган сайёр қабулда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ мурожаатларини қабул қилиш учун,  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Манавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш депортаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Т.Жуманов, ҳамда Вазирлик ҳузуридаги тергов департаменти бўлим бошлиғи подполковник Ш.Убайдуллаев иштирок этишди.Бевосита очиқ мулоқот руҳида ўтказилган қабул жараёнида фуқаролардан 12 та мурожаатлар келиб тушди. Улардан қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 11 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинган бўлса  1 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Мурожаатлар асосан ички ишлар органларига қайта тиклаш хизматга қабул қилиш, терговга қадар текширув ҳамда суриштирув ҳаракатларидан норозилик масалалари   бўйича мурожатлар қабул қилинди.
Мурожаатларни тегишли тартибда ўрганиб чиқиш бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижросини назоратга олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech