Элликқалъа туманида “Тун” тадбири давомида гумон қилувчи фуқаронинг ёнида умумий соф оғирлиги 116 (бир юз ўн олти) грамм “ОПИЙ” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Жорий йилнинг 05 апрель куни 16:00 лар чамасида Элликқалъа тумани ҳудудида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ 2-гуруҳ ходимларидан иборат мобил пост ташкил қилиниб, Сарабий ОФЙдаги ҳудудида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ТҚХ ЖҚБ, ҚР ИИВ 2-минтақа ЖҚБ, ҚР ДХХ ходимлари ва Элликқалъа тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Тўрткўл туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “COBALT” русумли транспорт воситаси Элликқалъа тумани Сарабий ОФЙ ҳудудидан ўтган А-380 «Ғузор – Бухоро – нукус – Бейнеў» авто йўлининг 606-609 км оралиғида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, фуқаро М.Б эгинидаги оқ рангли спорт кийимининг ўнг томон чўнтагидан оқ рангли целлофан пакетга ўралган, ичида жигар рангли, ўткир ҳидли, юмшоқ, ёпишқоқ ҳолдаги модда борлиги аниқланиб, ушбу ҳолат тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тайинланган судга оид-кимёвий экспертизасининг хулосасида М.Б дан олинган жигар рангли, ўткир ҳидли, юмшоқ, ёпишқоқ ҳолдаги модда таркибида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши тақиқланган умумий соф оғирлиги 116 (бир юз ўн олти) грамм “ОПИЙ” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатда Б.М га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.