Эълон:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сонли “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ташкил етилди.
Мазкур қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқитувчиларни қуйидаги фанлар бўйича танлов асосида ишга қабул қилади:
- Ўзбек тили ва адабиёти
- Физика
- Информатика ва ахборот технологиялари
- Кимё
- Давлат ҳуқуқ асослари
Танловда иштирок этувчи педагог номзодлар асосан юқори билим даражаси, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиши керак.
Танловда қатнашиш учун номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Танловда иштирок этиш учун «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи директори номига ариза;
- Паспорт нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асл нусхаси кўрсатилади);
- Олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқлик олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
- Ўтказилган аттестация натижалари бўйича берилган сертификат нусхаси;
- Меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
- Хизмат фаолияти ҳақидаги маълумотномаси (Резюме)
- 3,5 х 4,5 ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат
Танлов иштирокчиларидан ҳужжатлар шу йилнинг 2-сентябрь санасидан 15-сентябрь санасига қадар қабул қилинади.
Танлов иштирокчиларининг аризалари ва ҳужжатларни қабул қилиш жойи манзили: Нукус шаҳри Тўрткўл гузари 43-уй ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати