21 Август 2023 йил 862

Энг яхши ходимлар аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26-март кўнидаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 август кунидаги «Ички ишлар органларида энг ходимларни аниқлаш бўйича Республика танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори асосида, Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятини янада рағбатлантириш, Ватан олдидаги шарафли бурчини адо етишдаги хизматлари учин уларни муносиб тақдирлаш, ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўз касбининг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи асосида «энг яхши профилактика инспектори», «Энг яхши терговчи», «Энг яхши тезкор ходим» номинациялари бўйича танловлар ўтказилди.  Танловнинг дастлабки босқичида иштирокчилар жисмоний ва жанговар тайёргарли бўйича белгиланган шартлардан ўтишди.

Шунингдек, Калашников автомати ва Макаров пистолетини тўлиқсиз қисимга ажратиш ва махсус ўқ отиш тирида мерганлик маҳорати ҳам синовдан ўтказилди.    

Танловнинг кейинги боқишларида танлов иштирокчиларининг билим даражасини аниқлаш мақсадида электрон тест саволлари ҳам ўтказилди. Ходимларнинг интеллектуал коэффициенти ва индивидуал психологик қобилиятлари даражасини аниқлашга қаратилган саволлар ҳам танлов шартларидан ўрин олди.

Мусобақанинг якуний босқичида иштирокчиларга ўз соҳалари бўйича берилган саволлар берили суҳбатдан ўтди.

Танлов якунига кўра ғолиблар аниқланиб вазирлик томонидан диплом ва пул  билан мукофотланди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech