14 Август 2023 йил 452

Энг зукко билимдон ходимлар аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 25 июль кунидаги Фармойиши асосида, жорий йилнинг 25 июль кунидан 25 август кунига қадар ходимлар ўртасида “Интизом ойлиги” ўтказилиши белгиланган. Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ҳар душанба куни ўтказилиши йўлга қўйилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарслиги ноодатий тарзда ўтказилди. Дарсликнинг биринчи қисимида режада белгиланган мавзу бўйича ходимлар томонидан дунё  ва  юртимизда бўлаётган янгиликлар хусусида слайд ва тарқатма материаллар орқали маълумот бериб ўтилди.
Шунингдек, Маънавият ва маърифат дарсликларида «Энг зукко билимдон ходим» Интеллектуал шоу ўйинига навбат берилди. Тадбирни ўтказиш учун таклиф қилинган бошловчилар томонидан Маънавият ва маърифат дарсликларида ўтилган мавзулардан  тайёрланган  саволлар берилиб, саволларга тўғри ва аниқ жавоб берган  ходимлар орасидан 10 та иштирокчи танлаб олинди.
Танлов қизиқарли шартлар, халқ маҳоллари айтиш ва ҳар хил мавзуларда тайёрланган саволлар асосида ўтказилди. Ўйинни эрта тарк этган иштирокчилар ҳам муносиб тақдирланди. Ўйин якунида охирги шартга етиб келган учта иштирокчи ғолиблик учун беллашиб, ўлар орасидан 1-2-3-ўрин эгалари аниқланди.
Ўтказилган тадбир ходимларнинг маданий дам олишлари ва интеллектуал билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Ғолибларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник Ғ.Эшимбетов табриклаб, уларга вазирлик томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғаларни топширди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech