10 Сентябр 2025 йил
533
Беруний тумани Ички ишлар бўлимида "Уч авлод" учрашуви ўтказилди
Учрашувда Қорақалпоғистон
Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник О.Турдақов,
ИИВ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник Ф.Санкибаэвлар сўзга
чиқиб, ўзлари хизмат қилган даврларини эслаб, бугунги кунда ички ишлар
органларидаги ютуқларни фахр билан таъкидлади ва бугун уларнинг йўлини давом
эттириб келаётган ёш ходимларнинг саволларига жавоб қайтарди. Учрашув якунида
узоқ йиллар давомида ички ишлар органларида хизмат қилиб, нафақага чиққан бир
қатор фахрийларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Фахрийлар кенгашининг кўкрак
нишонлари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Фахрийлар кенгашининг
"Ташаккурнома"лари топширилди.