23 Октябр 2025 йил 360

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Саноат технологияси факультетида талаба-ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, шунингдек гиёҳвандлик, психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда университет профилактика инспектори майор И.Эрежепов ва факультет декан ўринбосари Ш.Мусиров, факультет тюторлари ва талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбирда университетнинг ички тартиб-қоидалари, жамоат жойларида ўзини тўғри тутиш, автотранспортларни белгиланган қоидалар асосида бошқариш, қимор ўйинлари, кибержиноятчилик ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, гиёҳвандлик, психотроп моддаларнинг зарарли оқибатлари, жиноят кўчасига кириб қолишдан йироқ бўлиш, маданий-маънавий тадбирларда фаол иштирок этиб бориш кераклиги ҳақида кенг фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Text to speech