Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март кунги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сонли Фармонининг мазмун моҳияти бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март кунги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Б.Р.Ражапов раҳбарлигида тезкор-қидирув фаолиятини такомиллаштиришга доир масалалар юзасидан тезкор хизмат раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган ўқув семинари бўлиб ўтди.
Бунда асосий масала, мазкур фармонда белгиланган, яъни ички ишлар органларидаги жиноят қидирув, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув ҳамкорлиги соҳалари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг ягона тизимини жорий этиш бўйича тезкор-қидирув департаменти ташкил этилганлиги муносабати билан, жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит тизимини шакллантириш, ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидан республика даражасигача тезкор хизматнинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий этиш орқали юртимизда қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий ва криминоген вазият барқарорлигини сақлаш, кўп йиллардан буён тўпланиб қолган масалалар муҳокама қилинди.
Ички ишлар органларида тезкор хизмат фаолиятининг замонавий қиёфасини яратиш, уларнинг масъулияти ва касбий салоҳиятини ошириш, жиноятчиликнинг янги кўринишларига қарши курашишни янада жадаллаштириш, уюшган жиноятчилик, терроризм ва экстремизм, гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини айланмасига қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ахборот технологиялари ва интернет тармоғидан фойдаланиш соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўйича тубдан янги механизмларни жорий этиш, шунингдек, тезкор бўлинмалар фаолиятини аппарат-дастурий таъминлаш, замонавий ахборот технологияларини кенг татбиқ этиш мақсадида семинар иштирокчиларининг бир қатор таклифлари тингланди.
Ички ишлар органларидаги тезкор хизмат фаолиятини ташкил этишнинг мутлақо янги механизмларини белгиловчи ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва содир этилган жиноятларнинг иссиқ изида фош этилишини таъминлаш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.