7 Октябр 2024 йил 3843

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари иштирокида фахрийлар билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи, генерал-майор Даврон Назармухамедовнинг Ички ишлар органлари фахрийлари билан учрашуви Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ташкил этилди. Ички ишлар вазирлигида ўтказилган мазкур учрашувда Вазир ўринбосари Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилувчи Фахрийлар фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Фахрийларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва жойлардаги кенгашлар фаолияти атрофлича муҳокама қилинди.

 Шундан сўнг, очиқ мулоқот олиб борилиб, Фахрийларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Узоқ йиллар соҳада хизмат қилган ва амалий тажрибага эга устозлар сўз олиб, тизимда хизмат қилаётган ёш ходимларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, “устоз-шогирд” анъанасини янада жонлантириш орқали касбий маҳоратни ривожлантириш хусусидаги таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

 Учрашув сўнггида Фахрийлар билан алоқани янада мустаҳкамлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

  Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech