7 Сентябр 2021 йил 835

Фахрийларга мукофотлар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан барча соҳалар сингари Ички ишлар органларидан ҳам бир қанча ходимлар мукофотланишди.
Ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилиб бугунги кунда истеъфода бўлган фахрийларга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилган истеъфодаги генерал-майор Ж.Шылманов ва истеъфодаги полковник П.Қалимбетовлар байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларининг фахрий ходими кўкрак нишонлари билан тақдирланишди.
Шу муносабат билан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов унинг ўринбосари И.Ахмедов ва вазирнинг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдақовлар мукофотланган фахрийларнинг хонадонларида бўлиб уларни байрам билан табриклади ва кўкрак нишонларини топширишди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech