8 Апрел 2025 йил
1119
Нукус шаҳрида спортнинг волейбол тури бўйича 19 ёшгача ўғил-қизлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси волейбол федерацияси бошлиғи Ички ишлар вазири ғолибларни самимий қутлади. Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунига кўра Ўғил болалар ўртасида; 1-ўрин Қашқадарё вилояти, 2-ўрин Фарғона вилояти, фахрли 3-ўринни эса Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари эгаллади. Қизлар ўртасида эса 1-ўринни Андижон вилояти, 2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси, 3-ўринни Хоразм вилояти жамоалари эгаллади. Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.