10 Апрел 2025 йил 965

“Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз!” шиори остида ўтказилаётган «Маънавият ойлиги» доирасида, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Қорақалпоқ академик лицейида сана муносабати билан “Соҳибқирон Амир Темур – буюк давлат арбоби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда улуғ аждодларимиз сиймосига юксак эҳтиром кўрсатиш, хусусан, жаҳон тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган, мардлик ва адолат тимсоли сифатида улуғланадиган Амир Темур ҳаёти ҳамда фаолиятини ўрганишга нафақат ўзимизда, балки халқаро миқёсда қизиқиш жуда катта эканлиги таъкидланди. “Темур тузуклари” асари ёшларни ватанпарварлик, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Text to speech