Ҳамкор тадбири давом этмоқда.
Бугунги кунда, ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда мутасадди идора ва ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилаётган кенг қамровли “Ҳамкор” профилактик тадбир давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан ҳудудий ички ишлар органлари пробация гуруҳларида жазо муддатини ўтаётган, жазони ўташ тартибига қатъий риоя қилган, шахсларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги тақдимномалар кўриб чиқилмоқда.
Нукус шаҳар ИИО пробация гуруҳи ҳисобида турган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган етти нафар шахсларнинг қаршисига тақдимномалар киритилиб, 2020 йил 23-сентябрь куни киритилган тақдимномалар бўйича суд жараёни бўлиб ўтди, суд жараёнида жазо муддатини ўтаб келаётган олти нафар шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган бўлса бир нафар шахсга нисбатан суд ҳукмида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги учун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати