Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди
Жорий йилнинг 23 ноябрь куни, Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича суди ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича, Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандумни имзолашдан мақсад, юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш рухида тарбиялашга ёрдамлашиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқий онги ва маданиятни юксалтириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида жиноятчиликка муросасизлик муҳитини шакллантириш, маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларининг сифатли ва ҳолисона ўтказилиши ҳамда одил судловни таъминлаш, ходимларнинг билими ва малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалий ёрдам кўрсатишда иборат.
Бунда, «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилиши ҳамда жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришда кўмаклашиш.
Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва бунга имкон яратадиган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида, маъмурий ва жиноят ишларини сайёр суд мажлисларида кўриб чиқиш.
Шунингдек, Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида комплекс ишларни амалга ошириш. Тазйиқ ва зўравонлик қурбонига айланиш эҳтимоли юқори бўлган хотин қизларнинг рўйхатини шакллантириш орқали доимий равишда улар билан профилактик суҳбатларни ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.