ҲАМКОРЛИКДА САЙЁР ЎҚУВ КУРСЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Юртбошимиз томонидан шу йилнинг 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси 8-сон баёни 45-банди ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Бош прокуратура ва Судьялар олий кенгашининг2021йил 10 апрель кунидаги«Ички ишлар органлари профилактика инспекторларини базавий касбий ҳамда чуқурлаштирилган тартибда ўқитишни ташкил этиш тўғрисида»ги қўшма қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга асосан,Ўзбекистон Республикаси назорат ва ҳуқуқ-тартибот органлари тизимидаги олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, Вазирлик Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ тузилма раҳбарлари ҳамда Вазирлик Малака ошириш институтининг ҳудудий филиали ҳамкорлигида жорий йилнинг 15-23 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органлари тизимидаги профилактика инспекторларига“шаҳар инспектори” ва “қишлоқ инспектори” моделлари асосида туманлараро базавий сайёр ўқув курслари ўтказилди.
Ўқув курсининг мақсади – профилактика инспекторларининг базавий ҳуқуқий, касбий билимлари ва амалий кўникмаларини оширишдан иборат.
Ўқув курсида – Вазирлик Академияси, Малака ошириш институти, Миллий гвардия Жамоат хавфсизлик университети, Бош прокуратура Академияси, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ва Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги олий мактабининг тажрибали профессор-ўқитувчилари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси назорат ва ҳуқуқ-тартибот органлари тизимидаги тажрибали ходимлари иштирок этди.
Шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва амалиёт ходимлари томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ ҳамда ўқитишнинг замонавий техник воситалари ва ўқув-кўргазмали қуролларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқув машғулотлари белгиланган тартибда ўтказилди.
Ўқув курсида иштирок этган профилактика инспекторлари соҳа вакилларига ўзларининг қизиқтирган саволлари билан фикр алмашиб, етарлича кўникмалар ҳосил қилишди, дейди, Вазирлик Малака ошириш институтининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, подполковник Сапарбай Алламбергенов.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати