3 Октябр 2025 йил 267

“Долзарб 20-кун” оператив профилактик тадбирлар доирасида Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳамда Республика прокурори иштирокида Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари учун хизмат олди йиғини ташкил этилди.

Йиғинда жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган вазифалар муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбир доирасида барча тегишли идоралар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳамда республика прокурори томонидан Нукус шаҳрида жойлашган қизил тоифага киритилган “Халиқлар дослиғи” МФЙ ҳудудига ташриф буюриб маҳаллада амалга оширилган ишлар яъни хавфсиз йўлак, ҳамда ташкил қилинган бир қатор ижобий ишлар билан танишди ҳамда маҳаллани сариқ, яшил маҳаллага айлантириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди

 

Text to speech