25 Март 2021 йил 860

Ҳарбий қисмда байрам тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари “Нукус” халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича батальонида жорий йилнинг 25 март куни “Наврўз” умум халқ байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
21 март “Наврўз умум халқ байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимовнинг байрам табригини қисм командири подполковник К.Кучаров томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.
Тадбирга, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов ва вазирнинг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдақовлар иштирок этди. Тадбирда давомида, жанговар ва маънавий маърифий тайёргарликдан яхши натижаларга эришган бир қатор ҳарбий хизматчиларга Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, қўшин қўмондони ва қисм командирлари томонидан рағбатлантирилган ходимларга рағбатлантиришлар тантанали равишда топширилди.
Байрам тадбири, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг эстрада хонандаларининг концерт дастури билан давом этди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech