21 Сентябр 2023 йил 2218

«Хавфсиз шаҳар» тамойили асосида Нукус шаҳар ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

Аввал хабар берилганидек ҳозирги вақда Нукус шаҳри ҳудудида «Хавфсиз шаҳар» кенг кўламли профилактик тадбири амалга оширилмоқда. Бундан мақсад Нукус шаҳри ҳудудидаги қизил тоифадаги маҳаллаларни сариқ, яшил ҳудудга айлантириш, бу маҳаллаларга бевосита куч воситаларни жалб қилиб хавфсиз ҳудудга айлантиришдан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг бош инспектори полковник Ж.Авазов ҳамда Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи, Миллий гвардия ҳамда Нукус шаҳар ИИО ФМБ раҳбарияти томонидан тунги вақтда куб жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик содир этиладиган жойларда ташкил этилган тунги нарядларнинг иш фаолияти ўрганилиб масъуллар томонидан тегишли йўриқномалар берилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech