«Хавфсиз ҳудуд - долзарб-50 кунлик» кенг қамровли профилактик тадбири доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонида Нукус шаҳрида юз берган оғир оқибатли жиноятлар муҳокама қилинди
Нукус
шаҳрида жойлашган Амударё МФЙ да Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири
полковник Бахтияр Торебеков томонидан Нукус шаҳрида юз берган оғир оқибатли
жиноятлар муҳокама қилинди. Унда Нукус шаҳри сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла
еттилиги аъзолари қатнашди. муҳокама йиғилишида Ички ишлар вазири сўзга чиқиб Нукус
шаҳри ҳудудида юз бераётган оғир оқибатли жиноятлар тўғрисида батафсил
маълумотлар берилиб, уларнинг келиб чиқиш сабабларига тўхталиб ўтилди. Бу каби
оғир оқибатли жиноятларнинг барвақт олдини олишда маҳалла еттилиги биргаликда
ишларни ташкил этиб маҳаллаларда тарғибот ташвиқот ишларни кучайтириш кераклиги
тушунтирилди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида масъул
раҳбарларга топшириқлар берилди
Қорақалпоғистон
Республикаси ИИВ Ахборот хизмати