5 Сентябр 2025 йил 258

“Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири ижросини таъминлаш мақсадида Нукус тумани ички ишлар булими биносида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 14 август кунги 300 сонли фармойишига асосан 2025 йил 15 августдан 5 сентябрига қадар республика миқёсида “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири ижросини таъминлаш мақсадида Нукус тумани ИИБ биносида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.Унда Нукус туман ИИБ ЖХХ Пробатсия ҳисобида турган 3 нафар шахсларга туман ИИБ бошлиғи томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди. Жиноят ишлари бўйича Нукус тумани суди раиси Г.Бисенова томонидан киритилган тақдимномалар қаноатлантирилиб, 3 нафар шахс муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди

Text to speech