26 Январ 2021 йил
845
Пробация ҳисобидаги шахслар билан профилактик тадбирлар давом этмоқда.
2021 йил 23 январь куни Нукус шаҳар ХТБ қарашли 47-сонли ихтисослаштирилган мактаби биносида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ёрдам бериш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида Нукус шаҳар ИИО Пробация ҳисобида турган хотин-қизлар ўртасида қайта жиноят содир этишининг олдини олиш, жамиятга мослашиши, ўрнатилган тартиб қоидаларга риоя қилишлари шунингдек, уларни қийнаётган муаммолари ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, Нукус шаҳар Жиноят ишлари бўйича судлари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Пробация хизмати, Нукус шаҳар ИИО ФМБ, МваФРБ ва ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Ёшлар агентлиги бўлими ҳамда мутасадди идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ўзида тузалиш йўлига ўтган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларга риоя қилган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган шахсларни муддатдан илгари озод қилиш учун Нукус шаҳар ИИО тақдимномасига асосан жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан сайёр суд ўтказилиб, пробация гуруҳи ҳисобида турган 3 нафар хотин-қизларнинг жазо муддатлари муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.
Шунингдек, ушбу тадбир давомида Нукус шаҳар Пробация ҳисобида турган хотин-қизлар тадбир меҳмонларига узарининг савол-мулоҳазалари билан мурожаат этиб, соҳавий йўналишлар бўйича тегишли жавоблар олдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати