1 Декабр 2020 йил 922

ХИЗМАТ РАҲБАРЛАРИНИНГ КАСБИЙ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 16 ноябрь кунидаги тегишли кўрсатмасига мувофиқ, Вазирлик Малака ошириш институти томонидан жорий йилнинг 30 ноябрь кунидан 14 декабрь кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати бошқармасининг раҳбар ходимлари ҳамда шаҳар-туман ички ишлар органлари бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарларига хизматдан ажралмаган ҳолда масофавий режимда(“online” ёки“offline”)ўқув курслари ўтказилиши белгиланган. Ўқув курсларида соҳавий хизмат раҳбарлари Институтнинг масофавий таълим платформасида жойлаштирилган мавжуд юкламаларни, хусусан,ходимларнинг дастлабки касбий билимларини аниқлашга қаратилган кириш тестини топшириш, мавзуларга доир материалларни куннинг исталган пайтида “online” ёки “offline” режимида тўлиқ ўзлаштириш ҳамда мавзу материаллари доирасида ишлаб чиқилган тестларни, шунингдек, ўқув курси сўнгида якуний тестни юқори кўрсаткичлар билан топшириш вазифалари юклатилган.
Ўқув курсидаги машғулотлар бой амалий тажрибага ҳамда юқори малакали илмий-педагогик ходимлар ва мутахассислар, шунингдек, Вазирликнинг тегишли соҳавий хизмат ходимлари томонидан ўтказилиши режалаштирилган.
Ўқув курси сўнгида тасдиқланган ўқув дастурини муваффақиятни ўзлаштирган ходимларга белгиланган намунадаги сертификатлар бериш тартиби белгиланган.
Шу муносабат билан, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Кадрлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўқув курсига жалб қилинган раҳбар ходимларга ўқув курси олди йўриқномаси ўтказилди, дейди Институтнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, подполковник Сапарбай Алламбергенов.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

 

 

Text to speech