Ходимбай ишлаш тизими бўйича семинар бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 25 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мажлислар залида вазирликнинг бошқарма, шаҳар ва туман ИИБлари бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Унга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими бошлиғи подполковник Қ Самандаровлар иштирок этди.
Семинарда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 апрель кунидаги ПҚ-5050-сон қарори билан «Ички ишлар органларида маданий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси» ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг кўрсатмаси талабларига асосан, ички ишлар органлари шахсий таркиби билан ишлаш соҳасининг устувор йўналиши сифатида қаралиб ходимлар ўртасида тарбиявий ва тарғибот-ташвиқот ишларини, психологик ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий фаолиятини ва маданий тадбирларни ўтказиш юзасидан тушунчалар берилди. Мазкур тадбирларни шахсий таркиб билан самарали ташкил қилишда натижадорликка эришиш учун ходимбай ишлаш тизимини жорий этишни ҳамда ички ишлар органлари бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари масъулиятини янада ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, айрим ходимлар томонидан тизим шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги хусусида тўхталиб, келгусида шахсий таркиб ўртасида салбий ҳолатлар, шу билан бирга, ходимлар томонидан йўл транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш, касб маданиятига қатъий риоя қилиш лозимлигини таъкидлаб ўтилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати