8 Январ 2025 йил 3621

Ходимлар ўртасида тартиб-интизомни мустаҳкамлаш юзасидан йиғилиш ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ходимлар ўртасида тартиб-интизом ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ходимларнинг юритувидаги иш ҳужжатларининг қонун асосида амалга оширилишини назорат қилиш юзасидан  видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоселектор йиғилишида Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати, соҳавий хизматлар ва жойлардан туман Ички ишлар бўлимлари ходимлари иштирок этди. Йиғилишни  Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник Ғуломжон Эшимбетов олиб борди ва сўнги пайтда ходимлари томонидан эришилган ютуқлар алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, айрим ходимларнинг хизмат вазифаларига совуққонлик билан ёндашиб кетаётганлиги танқид остига олиниб, ушбу ходимларга огоҳлантириш берилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик хизмати бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасининг масъул ходими подполковник Саидбек Аманов республика бўйича ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатлар юзасидан маълумотларни бериб келгусида бундай нохуш вазиятларнинг олдини олиш борасидаги таклифларини билдирди.    

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech