18 Феврал 2022 йил 917

Ходимларининг ота-оналарига вазирининг ташаккурномалари топширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мажлислар залида Нукус шаҳар Ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимларнинг ота-оналари билан вазирлик раҳбариятининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов, унинг ўринбосарлари полковник И.Ахмедов, подполковник А.Утемуратов , ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаровлар иштирок этишди.
Учрашувларда сўзга чиққанлар томонидан, мамлакатимизда сўнги йилларда ички ишлар органларида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳамда ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар, тизимдаги ислоҳотлар нафақат таркибий ва ташкилий жиҳатдан, балки ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидланди, бироқ, тизимда яратилаётган кенг имкониятларга қарамасдан, билдирилган ишончни оқлаш ўрнига, айрим ходимлар томонидан тизим шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги айтиб ўтилиб, келгусида шахсий таркиб ўртасида салбий ҳолатлар, шу билан бирга, ходимлар томонидан тамагирлик ва йўл транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш, касб маданиятига қатъий риоя қилиш лозимлиги таъкидланди.
Учрашув давомида, ходимларнинг оила аъзолари томонидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан вазирлик раҳбариятига мурожаат этиб, батафсил жавоблар олди. Шунингдек, учрашув давомида, Республикамиз ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиб ҳамкасбларига намуна бўлаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналарига, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ташаккурномалари топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech