Ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида ўқиш tashkil қилинди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи
полковник Ш.У.Ураловнинг топшириғига асосан, жорий йилнинг
27-апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат
хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими ва унинг
ҳудудий гуруҳлари ходимлари билан видеоселектор тарзида ўқув семинар машғулоти
ташкил қилинди.
Ўтказилган ўқув семинар машғулотида
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ соҳавий хизмат вакиллари билан биргаликда
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш,
ҳудудий Пробация бўлинмаларида
ҳисобда туриб, жазо муддатини ўтаётган назоратдаги шахсларни ижтимоий
мослаштириш ва ҳаётда ўз ўринни топишларига кўмаклашиш, мамлакатимиз
раҳбарининг 2022 йил 26-июньдаги «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган
фуқароларнинг ижтимоий мослашувга кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори асосида субсидиялар
ажратилиши тушунтирилди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими ходимлари
томонидан ходимлар ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш
борасида тамагирлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилмаслик, сохтакорликка
йўл қўймаслик каби масалалар юзасидан зарурий тавсиялар ва бир қатор
кўрсатмалар бериб ўтилди.