18 Январ 2024 йил 3781

Ходимларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси аниқланди

Жорий йилнинг 16-январь куни 7261 ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни отаётган аскарлар орасидан кейинги ҳақиқий хизматни давом эттириш истагини билдирган муддатли ҳарбий хизматчилардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари қўмондони ўринбосари полковник С.А.Ганийев ҳамда Қўшин қўмондонлик масъул офицерлари томонида мазкур ҳарбий қисмда номзодлар билан III босқичда саралаш имтиҳонларини олиб борилди. I-босқич жисмоний тайёргарлик даражасиII-босқич номзодларни психологик ҳолатини аниқлаш, III-босқич якуний суҳбат орқали саралаш имтиҳонлари ўтказилди. Шунингдек, полковник С.А.Ганийев шахсий таркиб билан учрашув ўтказиб, 2024 йил давомида ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жанговар шайликни юқори даражада сақлаб туриш бўйича кўрсатмалар берди. Қўмондон ўринбосари 2023 йил давомида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликларга ҳам тўхталиб отди.

Text to speech