16 Июн 2020 йил 1328

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан маълумот

2020 йил 14 июнь куни Нукус шаҳри ҳудудида аҳоли орасида карантин қоидаларига амал қилинишини ўрганиб, рейдлар ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасы ҳузуридаги Санитария эпидемиологик назорати давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Миллий Гвардия ҳамда Нукус шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи таянч пунктлари профилактика инспектори катта лейтенант Р.Бекимбетовлардан иборат COVID-19 пандемиясига қарши курашиш фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя этишини бўйича гуруҳ тузилган. Гуруҳ ходимлари шу куни соат 11-30ларда Нукус шаҳри Х.Абдамбетов кўчаси бўйидаги “Эски шаҳар” МФЙ ҳудудидаги автотураргоҳ атрофида текширув ишлари олиб бораётганида шу ерда тўхтаб турган, аҳолига такси хизматини кўрсатувчи, сариқ рангли “Матиз” русумли автомашинаси ҳайдовчиси, Нукус шаҳрида яшовчи, 1997 йили тўғилган фуқаро У.Мнинг тиббий ниқобини тақмасдан ҳамда такси ҳайдовчилари учун белгиланган махсус комбинезон кийимини пастки қисмини киймасдан, карантин қоидаларини амал қилмай юрганлиги аниқланган.
Ҳолат бўйича Санитария эпидемиологик назорати давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ходими суриштирув олиб бормоқчи бўлганида, ўз шахси ҳақидаги маълумотларни айтмаган. Шундан сўнг катта лейтенант Р.Бекимбетов ёнидаги Миллий Гвардия ходими билан бирга фуқаро М.У билан суҳбат ўтказиш ҳамда тегишли маъмурий баённома расмийлаштириш учун ишчи гуруҳга бекитилган миниавтобусга чиқишини сўраганда фуқаро М.У фаол қаршилик кўрсатиб автобусга чиқмаслигини айтиб, улар билан жанжаллашган ҳамда келиб чиққан жанжал шу ерда бўлган бошқа шахсларнинг эътиборини тортган.
Бироздан сўнг фуқаро М.У шу жойнинг ўзида ЙПХ ходимлари томонидан тўхталиб, унга нисбатан СЭНДИ ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми билан (Карантин қоидаларини бузиш) маъмурий баённома расмийлаштирилиб, “Матиз” автомашинаси жарима майдончасига қўйилган.

Мазкур видеотасвирда акс этган ҳолат юзасидан ички ишлар ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech