“Хотира ва қадрлаш” кунига бағишланган кеча бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 29 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ташкил этилган Ички ишлар тарихи музейида 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан иккинчи жаҳон уриши қатнашчиси, милиция тарихида учмас из қолдирган А.Бекимбетовга бағишланган кеча бўлиб ўтди.
Тадбирда ички ишлар органлари фахрийлар кенгаши аъзолари, нуронийлар ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ Академик лицей ўқувчи ёшлари иштирок этиб, сўзга чиққанлар томонидан А.Бекимбетовнинг умр йўли ва хизмат давомида амалга оширган ишлари ҳамда ютуқлари ҳақида кеча иштирокчиларига маълумотлар берилди.
Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ Академик лицей ўқувчи ёшларида катта таассуротлар уйғотди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.