19 Июл 2021 йил 569

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг стол тенниси бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Унга, 20 ортиқ ходималар иштирок этиб, ўз-аро беллашишди.
Мусобақа якунига кўра, биринчи ўринни вазирликнинг ППХваЖТСБ ходимаси сафдор М.Назарбекова иккинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасидан катта лейтенант Н.Алаватдинова эгаллаган бўлса, учунчи ўрин Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасидан кичик сержант Ў.Қутыбаевага насиб этди.
Ғолибларни тақдирлаш тадбирига, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов иштирок этди ва ғолибларни табриклади ҳамда ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом медаль ва совғалар тантанали равишда топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech