5 Июл 2025 йил 1073

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида хавфсизликни таъминлаш йўналишида хизмат олди йиғини ўтказилиб, "Хавфсиз тун" профилактик тадбирига хизматга киришилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтиёр Торебеков бошчилигида хизмат олди йиғилиши ўтказилди. Унда Ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирок этди. Тунги хизмат давомида ходимларга нисбатан содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги фаолиятни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланиб, шу мақсадда тунги профилактик рейдлар ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech