26 Апрел 2022 йил 802

Хўжайли тумани ва Нукус шаҳрида суд ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Жорий йилнинг 26 апрель куни Хўжайли тумани ва Нукус шаҳрида суд ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг суд ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари тингланди. Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Й.Мирзарахимов Ички ишлар соҳасига тегишли масалаларда фуқароларни қабул қилди. Хўжайли тумани бўйича 23 нафар, Нукус шаҳридан 39 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди.  Қабулда жараёнида, хизматга қайта тиклаш ва ишга кириш, суриштирув ва тергов ҳаракатлари, мол-мулк ва бошқа буюмларни олиб қўйиш ёки қайтармаслик, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий ёрдам олиш масаласида, ИИО ларига оид бўлмаган масалада ва оила турмуш доирасидаги келишмовчиликлар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сайёр қабулда, фуқароларнинг мурожаатлари бўйича тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтиришлар берилди ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек Хўжайли, Тахёташ туманлари ва Нукус шаҳрида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган 3 нафар шахсга фуқароликни тасдиқловчи ва 16 ёшга тўлган 4 нафар ёшларга фуқаролик паспортлари берилди.    

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech