23 Феврал 2024 йил
2981
Хўжайли тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи пробация ҳисобида турган ёшлар билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти,
Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Ш.Мирзиёев томонидан 2024 йил
12 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги
белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 23-февраль куни
Хўжайли тумани ИИБ мажлислар залида туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ж.Камалов
раислигида туман пробация гуруҳи ҳисобида турган ёшлар билан уларни ижтимоий
ҳаётга мослаштириш, соғлом-турмуш тарзида ҳаёт кечиришига кўмаклашиш,
ватанпарварлик, Ватанга бўлган муҳаббат руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий
саводхонлигини ва қонунга итоаткорлик ҳисини ошириш, ижтимоий-маиший
муаммоларини ҳал этиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди. Унда ёшлар ўзларини
қизиқтирган саволларига жавоб олди.