22 Декабр 2023 йил 4895

Хўжайли туманида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди

2023 йил 21 декабрь куни Хўжайли тумани «Таскўпир» маҳалла фуқаролар йиғини биносида Жиноят ишлари бўйича Хўжайли тумани судининг раиси И.Алланиязовнинг раҳбарлигида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Хўжайли тумани прокурори А.Халимов, туман ИИБ бошлиғи Ж.Камалов ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этди. Хўжайли тумани Ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи ҳисобида турган, жазо ўташ даврида ўзларини яхши томонлама кўрсатган, қилмишидан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган, яшаш ҳамда иш жойларидан  ижобий тавсифномага эга бўлган П.А, П.А, Қ.К, К.Ж, А.А, М.Х, К.М, К.М, Р.Нларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан олдин жазосидан озод қилиш юзасидан Ички ишлар бўлими бошлиғининг тақдимномалари кўриб чиқилди ва 9 фуқаро асосий ва қўшимча жазоларидан муддатидан олдин озод қилинди. Бундан ташқари пробация гуруҳи ҳисобида туриб, суд томонидан  ўрнатилган чекловларни мунтазам равишда бузиб, жазо ўташдан бўйин товлаб келаётган М.Жнинг озодликдан чеклаш жазосининг ўталмаган 2 йил  6 ой муддати озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, қамоққа олинди. Шундан сўнг, туман ҳудудида содир бўлган фирибгарлик, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ бўлган жиноятлар кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди. Сайёр суд мажлиси охирида йиғилиш иштирокчилари, маҳалла фаоллари ўзларини қизиқтирган суд-ҳуқуқ соҳасидаги саволларига жавоблар олди.

 

Text to speech