Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида "Бестобе" Йўл патруль постида "Кобальт" русумли автомашина йўловчиси ёнидан гиёҳванд моддалар борлиги аниқланди.
Шу йилнинг 18 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Йўл патруль хизмати инспекторлари билан биргаликда Қораўзак тумани "Бестўбе" ЙПХ постида Тошкент шаҳридан келаётган "Кобальт" русумли автомашинасини холис гувоҳлар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу автомашинанинг олд ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган Қўнғирот туманида яшовчи 2004 йил туғилган С.С исмли шахснинг шимининг чап чўнтагидан "Парламент" сигарет қутисининг ичида бир дона оқ рангли целлофан бўлаги ичида гиёҳванд модда борлиги аниқланган. Аниқланган ҳолат юзасидан Қораўзак тумани Ички ишлар бўлими тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.