18 Январ 2024 йил 3688

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар билан учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 7.11.2023 йилдаги “Ички ишлар органларида ёш мутахассислар ва магистратура битирувчилари мониторингини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 627-сонли буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг 2023 йил 14 сентябрь кунидаги Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кафедралари томонидан бириктирилган ҳудудларда амалга ошириладиган ишлар бўйича режа-топшириқ талабларида, ички ишлар органларида ёш мутахассислар ва магистратура битирувчиларининг амалий фаолиятини мониторинг қилиш масаласи белгиланган. Ушбу вазифани бажариш мақсадида, жорий йилнинг 17 январь куни 2021-2023 йилларда ИИВ Академияси кундузги таълими ва магистратурасини тамомлаб, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ тизимларида хизмат қилаётган ходимлар билан вазирлик мажлислар залида учрашув ташкил этилди. Ўтказилган учрашувга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Маъмурий ҳуқуқ кафедраси катта ўқитувчиси подполковник А.А.Тоштемиров, вазирлик ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари в.в.б подполковник М.Аширбеков ҳамда 2021-2023-йилларда Академия кундузги таълими ва магистратураси битирувчилари иштирок этдилар. Учрашув давомида асосий эътибор битирувчиларнинг хизмат фаолияти давомида юзага келаётган муаммолар, камчиликлар ва билим савиясини ўрганишга қаратилди.

 

Text to speech