28 Апрел 2025 йил 476

Ички ишлар органларида “Маънавият ойлиги” тадбирлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази Беруний тумани бўлинмаси, ИИБ, Ёшлар ишлари агентлиги, Ахборот кутубхона маркази хамкорликда Вазирликнинг иккинчи минтақавий ҳудуд, МММ ҳамда Беруний тумани ИИБ ходимлари ўртасида "Зукко китобхон" ва "Заковат" интеллектуал ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида 1–30 апрель кунлари давомида "Маънавият ойлиги" муносабати билан кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Беруний тумани Ахборот-кутубхона марказида ИИБ ходимлари иштирокида "Зукко китобхон" ва "Заковат" интеллектуал ўйинлари ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — ходимлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг дунёқараши ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамоада ўзаро ҳамжиҳатлик ва фикр алмашиш муҳитини мустаҳкамлашдан иборат бўлди. Тадбир якунида ғолиб ва фаол иштирок этган ходимлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Text to speech