Ички ишлар вазирлиги Академияси кундузги таълим шакли 3-ўқув курси тингловчилари ва уларнинг Ота-оналари билан учрашув ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 30 сентябрь кунги «Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ҳам тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкиллаштириш ҳақидаги» 312 сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2024 йил 3 февраль кунги 33 сонли буйруғи талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги бўлим 3 ўқув курси курсантлари билан иш ўрганиш амалиётини юқори даражада ташкил қилиш белгиланган. Шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим шакли 3 ўқув курси тингловчилари ва уларнинг Ота-оналари билан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси криминалистик-экспертиза кафедраси катта ўқитувчиси подполковник Хайдаров Илхом Юсупович, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Аманов Сайджон Сабиржонович қатнашиб тингловчиларга тажрибали устозлар бириктирилгани шунингдек амалиёт даврида тартиб қоидаларга ҳамда буйруқда кўрсатилган нормаларга риоя этишлари тушунтирилди. Шунингдек тингловчиларнинг ота-оналарнинг фикр таклифлари тинглади. Ўқиш даврида ўзини яхши томонлама кўрсатиб тенглашлари орасида билим савияси билан кўпчиликнинг эътиборини тортган айрим тингловчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати