25 Июн 2024 йил 5529

Ички ишлар вазирлигига васийликка бириктирилган ёшлар ўртасида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик” шиори остида ўтказилган танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичида Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари ғолиб бўлишди

Жорий йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига  васийликка бириктирилган ёшлар ўртасида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик” шиори остида жойларда кенг қамровли маънавий-маърифий, ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ўтказилиб ҳудудий ғолиблари аниқланди. Мазкур танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичида жорий йилнинг 21-22-июнь кўнлари Тошкент шаҳрида ўтказилиб Қорақалпоғистон Республикаси номидан қатнашган ёшлар ҳам муносиб иштирок этди. Танловнинг якунига кўра “шеърият йўналиши” бўйича Бўзловли ёш Гулсима Оразалиева, “Ёш Ҳуқуқшунос” йўналишида Нукуслик Лиза Школбаева ва “Ижрочилик йўналиши” бўйича Азимбай Қалбаевлар 3-ўринни эгаллади. Ғолибларга вазирлик томонидан тайёрланган диплом ва эрталик совғалар топширилди.  Бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад келажагимиз эгалари бўлган ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш,  улларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва соғлом рақобатни шакллантиришдан иборат.

Text to speech