13 Апрел 2023 йил 659

Ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби ҳамда уларнинг таклиф этилган ота-оналари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги” бўйича йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 12-19 апрель кунлари ички ишлар органларида “Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги” муносабати билан 13-апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бошқармаси Тест маркази бош инспектори подполковник Умид Юлдашов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ММИ ва КБТХ ходимлари томонидан касбий маданият талаблари ва хизмат интизомига риоя қилишлари, коррупцияга қарши курашиш ва салбий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш мақсадида, Мўйноқ, Қўнғирот, Шўманай, ҳамда Қанликўл  туманлари ИИБ бўлимлари шахсий таркиби ҳамда уларнинг таклиф этилган ота-оналари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда коррупция характердаги жиноятларни содир этган ходимларнинг пушаймонлиги ва уларни оила аъзоларини ҳозирги кундаги ҳаёт тарзининг аҳволи акс эттирилган таъсирчан ва тарбиявий видеофильм йиғилиш қатнашчилари эътиборига намойиш этилди.
Йиғилиш давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслиглари ёки билмасликлари оқибатида уларнинг бевосита айби билан йўл-транспорт ҳодисаларини содир этган ёки порахўрлик ва тамагирлик каби жиноятга қўл ўрган ходимлар ҳақидаги маълумотлар шахсий таркиб эътиборига етказилди.
 Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 31 мартдаги “Ички ишлар органлари ходимларга малака тоифасини бериш ва малака тоифасига эга ходимлар ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги”ги 165-сонли буйруғининг мазмун моҳияти ҳақида тушунча берилди.
Йиғилиш сўнгида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ММИваКБТХ масъул ходими томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жорий йилнинг 1 чорагида содир этилган хизмат интизомини бузиш ҳолатлари тўлиқ ўқиб эшиттирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech